Tashkent City ҳудудида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши сабаб 25 декабрдан 10 январга қадар Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида автомобиллар ҳаракатига чеклов киритилди. Ташриф буюрувчилар учун бир нечта автотураргоҳлар ажратилган.
Давактивга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (SQB), «Асакабанк» ва «Алоқабанк»нинг Tashkent City`даги янги бинолари инвесторларга сотилади. Банклар ушбу «премиум тоифа»даги лойиҳаларга камида 339 млн доллар маблағ киритган. SQB филиалларидан бири ўрнида 21 қаватли бино қурмоқчилигини маълум қилганди.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар учун яратилган шароитлар, сотувга қўйилган MOBIUZ ва Tashkent City, 1 апрелдан тўлиқ ишга тушадиган Самарқанд аэропорти, тугаётган ёмғир мавсуми, Тошкент ва Олмаота ўртасида йўлга қўйилган поезд қатнови, 2030 йилгача вазирлик ва идоралар хизмат машиналарини электромобилга алмаштириш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.
Tashkent City боғига кириш 14 октябрдан бепул бўлди. Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно.
Халқ демократик партияси таъкидлашича, Tashkent City мажмуасига пул тўлаб кириш — Конституция тамойилларига зид ва жамиятда табақалашувга олиб келади. «Ўзбекистонда молиявий белгиларга, шунингдек, айрим имтиёзларга кўра табақаланишга йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун Tashkent City`га кириш бепул бўлиши шарт», — дейилади хабарда.
Мурод Назаровнинг «Tashkent city» ишбилармонлик марказидаги қурилишлар тасдиқдан ўтмагани, ҳаттоки Hilton меҳмонхонаси ҳужжатлари ҳам энди тайёрланаётганини айтган эди. Бунга «Tashkent city» дирекцияси муносабат билдириб, «Мурод Назаровнинг фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмаслиги ва асоссиз"лигини айтди. Мазкур ҳолатга Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам изоҳ берди.
10 март куни эрталаб Tashkent City ҳудудида қурилаётган «Nest One» комплексида ёнғин содир бўлди. 2 кв.м майдонда пенопласт ёнди.
31 мартгача Tashkent City боғига пуллик кириш тартиби сақланиб қолиши маълум қилинди. Янги буйруққа асосан, ушбу узайтириш боғ фаолиятини сақлаб туриш харажатларини қоплашга қаратилади.
Tashkent City боғига янги йил арафасида кириш пуллик этиб белгилангани бўйича шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахсий муносабатини билдирди. Унинг фикрича солиқ тўловчилар Tashkent City`га кирганида пул тўласа адолатли бўлади. Ҳоким шунингдек, «Бир ойда сақлаб туришга 900 млн сўм, ҳар битта фонтанни отилишига бир кунда 1 млн сўмдан кўп пул кетади», — дея маълум қилди.
Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида — 17 декабрдан 10 январгача кириш учун пул тўланади. Катталар учун чипта нархи — 10 минг сўм, болалар учун — 5 минг сўм, енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм этиб белгиланди.
Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган майдонда ёнғин содир бўлди. Ҳодисадан жароҳат олган ёки вафот этганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг